#МАДАНИЯТ_ВАЗИРИ #ОЗОДБЕК_НАЗАРБЕКОВ Хоразмликлар, Хоразм фахрим канали номидан сизга жиддий мурожаат йўллаяпман, Ҳурматли вазир, биламизки, муҳтарам юртбошимиз, Ўзбекистонни барча вилоят, шаҳарларини тарихини, санъатини, маданиятини юксалтириш, уни дунёга тараннум этишда жудаям кўплаб ислоҳотлар амалга ошириб келмоқда. Сиз ва сиз каби фидоий маданият ходимлари камарбаста бўлиб, катта эътибор ва куч сафарбар этмоқдасизлар. Аммо, лекин, бироқ, видеода кўраётганингиз енгил елпи, инстаграм ижтимоий тармоқ ва лайклар, омма эътибори учун, бу қадар савиясиз, тутуриқсиз, видео контентлар чиқараётган бу "актрисами? хонандами?" буларга чора кўришинггизни сўраймиз. Хоразмча қўшиқ куйлашдан олдин, Хоразм маданиятини, тарихини, санъатини ўрганиб, уқиб олсинлар. Бу каби видео контентлар таназзулга юз тутиши аниқ, сабаби: ёш болалар, ўсиб келаётган келажак авлод, уларни мияси, онггига бу сингади, Хоразм қўшиғи деганда бу енгил елпиларни қўшиғини тушунадиган бўлишади. Дунё кўради, инстаграм шундай тармоқ, ер юзини турли давлатлари томоша қилади. Маданиятни юксалтиришда бу каби салбий ҳолатларга чора кўрилиб эришилади, сизга ишонч ва умид билан, амалий ёрдам кутиб қоламиз, Наргиза Раҳимова.