ТАЪЗИЯ Хоразм фарзанди, ўзбек санъатининг фидойи намояндаларидан бири, қадрли инсон Арслон оға Жабборовнинг оғир касалликдан сўнг 65 ёшларида вафот этгани ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилдик. «Хоразм фахрим» канали жамоаси марҳумнинг умр йўлдоши Муяссар Раззоқовага, фарзандларига, барча яқинлари ва дўст-биродарларига чин дилдан таъзия изҳор этади. Аллоҳ таоло марҳумни ўз раҳматига олсин, жаннатул-фирдавсдан жой ато этсин. Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун! @xorazmfaxrim