
ТАЪЗИЯ Ўз ҳаётини вилоят аҳолиси саломатлигини мустаҳкамлашга бахш этган фидойи шифокор Аитова Дилфуза Шариповна 50 ёшида оламдан ўтди. Аитова Дилфуза 1975 йил 12 декабрда Хоразм вилоят Урганч шаҳрида туғилган. 2001 йилда Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалини тугатиб, шу йилнинг ўзида Урганч тиббиёт билим юртида ўқитувчилик фаолиятини бошлаган. 2014 йилдан буён вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида фаолият кўрсатиб, умрининг охирига қадар эл хизматида бўлди, минглаб инсонларнинг соғлиғини тиклашга ёрдам берди. Марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига вилоятимиз тиббиёт ходимлари номидан ҳамдардлик билдирамиз. Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси, Вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази жамоаси.