
🟢🟦🟦🟦“Электрон рецепт” модулидан фойдаланишга бағишланган семинар ташкил қилинди ✔️Бугун вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда Фармқўмита масъул ходимлари ҳамкорлигида Шовот туман соғлиқни сақлаш бўлими ходимлари учун семинар йиғилиш ташкил қилинди. Тадбир Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 сентябрдаги 570-сонли қарори ижросини таъминлашга бағишланди. ❗️Семинар йиғилишда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Мурод Рахматуллаев, бошқарма бошлиғи ўринбосари Жуманазар Қурбонов, туманда фаолият юритаётган шифокорлар, хусусий клиникалар раҳбарлари ва дорихона мудирлари иштирок этди. ✏️Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 570-сонли қарорига мувофиқ, 2025 йил 10 декабрдан бошлаб Тошкент шаҳри ҳамда тажриба-синов лойиҳаси амалга оширилаётган 15 та туман (шаҳар)да, 2026 йил якунига қадар эса республиканинг барча ҳудудларидаги дорихоналарда “Электрон рецепт” модули жорий қилинмоқда. Шовот- вилоятимиздаги тажриба-синов лойиҳаси амалга оширилаётган туман саналади. ➡️Тадбир давомида соҳа вакилларига DMED ахборот тизимининг “Электрон рецепт” модулидан фойдаланган ҳолда беморларга рецепт ёзиш тартиби ва мажбурийлиги атрофлича тушунтирилди. ‼️Шунингдек, белгиланган тартибга амал қилинмаган тақдирда тегишли жавобгарлик чоралари қўлланилиши ҳақида иштирокчилар огоҳлантирилди. Барча тиббиёт муассасалари ва дорихоналар раҳбарлари олдига электрон рецепт тизимидан тўлиқ ва самарали фойдаланиш талаби қўйилди.