"ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ХОДИМЛАРИ КУНИ" КЕНГ НИШОНЛАНДИ Мамлакатимизда ҳар йили декабрь ойининг иккинчи якшанбаси қишлоқ хўжалиги ходимлари куни сифатида кенг нишонланади. Сана муносабати билан тумандаги Мохинур тўй-базмлар кошонасида байрам дастурхони ташкил қилинди. Тадбирида жорий йилда тумандаги қишлоқ хўжалигининг барча йўналишларида самарали меҳнат қилиб келаётган захматкашларга туман ҳокими Сардор Палвановнинг байрам табриги ўқиб эшиттирилди. Шундан сўнг соҳа ходимларининг машаққатли меҳнати яна бир бор эътироф этилиб, бир гуруҳ элдошларимизга “Илғор фермер”, “Намунали томорқачи” "Меҳнаткаш деҳқон" кўкрак нишонлари, ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалар топширилди