Хива туманида 3 декабр - Халқаро ногиронлар куни муносабати билан "Ислом хўжа" тўй-базмлар кошонасида маданий-маърифий тадбир ташкил қилиниб, байрам дастурхони ёзилди.
 Тадбирда туман ҳокими С.Палвановнинг ногиронлиги бўлган  фуқаролар учун яратилаётган шарт-шароитлар ҳамда байрам тадбири тўғрисидаги нутқи ўқиб эшиттирилди. Бундан ташқари бир гуруҳ фуқароларга туман ҳокимининг ташаккурнома ва эсталак совғалар топширилди. Байрам дастури давомида туман маданият бўлими ходимлари томонидан байрам концерти дастурлари намойиш этилди.