Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги «Европа тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида Хоразм вилоятининг канализация тизимини реконструкция қилиш ва қуриш лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги №221-сонли қарорига асосан, Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) кредит маблағлари ҳисобига «Хоразм вилоятининг канализация тизимини реконструкция қилиш ва қуриш» лойиҳаси доирасида Урганч шаҳрида оқова сув тармоқларини барпо этиш ишлари жадал бошлаб юборилди.
Қиймати 19,116 млн. доллар бўлган ушбу объект доирасида 111 километр канализация тармоғи тортилади. Пудратчи ташкилот — Хитойнинг Zhongmei Engineering Group Ltd компанияси томонидан ҳозирга қадар 700 метр оқова сув қувури ётқизилиб, қурилиш ишлари олиб борилмоқда.
Лойиҳа тўлиқ амалга оширилгандан сўнг Урганч шаҳрида аҳолининг марказлашган оқова сув хизмати билан қамраб олиниши 75 фоизга етказилади.