♻️ Вилоят прокурори раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ҳамда истеъмолчиларни барқарор энергия ресурслари билан таъминлаш максадида ташкил килинган вилоят штаби иш фаолияти ўрганилди. ✅ Шунингдек, "Ўзэнергоинспекция" Хоразм ҳудудий филиали, "Ҳудудгаз Хоразм" ва "Энергосавдо" Хоразм бўлинмаси ходимларидан тузилган ишчиишчи гуруҳ аъзоларига вилоят ҳудудида йирик ҳолатдаги энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини фош этиш ва рейд тадбирларини самарадорлигини ошириш бўйича кўрсатмалар берилди. ✅Ҳозирда, ишчи гуруҳ аъзолари томонидан электр ва газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари юзасидан тунги рейд тадбирлари ўтказилиб, тегишли тартибда расмийлаштирилмоқда.