♻️ Хоразм вилояти прокурори ўринбосари Х.Э.Явбасаров томонидан куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ҳамда истеъмолчиларни барқарор энергия ресурслари билан таъминлаш максадида тунги рейд тадбирлари ўтказилди. ✅Ўрганишда, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Хоразм ҳудудий филиалининг диспетчерлик хизмати фаолияти ўрганилди. ✅ Шунингдек, "Хоразм иссиқлик таъминоти" АЖга қарашли қозонхоналар ўрганилиб, аниқланган камчилик ва нуқсонлар бартараф қилиш юзасидан масъулларга топшириқлар берилди.