♻️ Гурлан тумани прокурори Б.А.Салаев ҳамда туман ИИБ бошлиғи И.Б.Мирзаевлар томонидан ижтимоий соҳа объектларининг иситиш қозонлари, газ ёндиргичларини қиш мавсумига тайёргарлиги ҳамда бинонинг ички қисмининг ҳаво ҳарорати ҳолати ўрганилди. 
✅ Хусусан, туманидаги 1-сонли мактабнинг иситиш қозонлар қиш мавсумига тайёргарлиги ҳолати ҳамда муассасаларнинг ички қисмидаги ҳаво ҳароратининг нормаллиги кўздан кечирилди. 

✅ Ўрганишда,  қозонхоналардаги ва муассаса ичидаги камчилик ва нуқсонлар бартараф қилиш юзасидан масъулларга топшириқлар берилди.