
♻️Вилоят прокурори раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан ижтимоий соҳа объектларининг иситиш қозонларининг қиш масумга тайёргарлиги ҳамда бинонинг ички қисмининг ҳаво ҳарорати ҳолати ўрганилди. ✅ Хусусан, Урганч шаҳрида жойлашган марказий туғриқхона, 13-сонли умумтаълим мактаби ҳамда Урганч тиббиёт техникумини иссиқлик таъминоти билан таъминловчи қозонхоналар қиш мавсумига тайёргарлиги ҳолати кўздан кечирилди. ✅ Ўрганишда, қозонхоналар ичидаги камчилик ва нуқсонлар бартараф қилиш юзасидан масъулларга топшириқлар берилди. ♻️ Шунингдек, ишчи гуруҳ аъзолари томонидан электр ва газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари юзасидан тунги рейд тадбирлари ўтказилиб, тегишли тартибда расмийлаштирилмоқда.