
📌 АҲОЛИГА МУРОЖААТ ЭШИТИЛДИ 📅 Бугун, 2026 йил 12 январь куни, Хоразм вилояти Урганч шаҳри Гулшан МФЙ раиси томонидан йиллик дастур ижроси юзасидан аҳолига мурожаат қилинди. Мурожаат давомида 2025 йилда маҳаллада амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилиниб, 2026 йил — “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш” йили доирасида амалга оширилиши режалаштирилган устувор вазифалар ва чора-тадбирлар режаси тақдим этилди. 🏗 Маҳалла инфратузилмасини яхшилаш 🏡 Аҳоли учун қулай яшаш шароитларини яратиш 👥 Ишсизлик ва камбағалликни қисқартириш 💼 Фуқароларни даромадли меҳнатга жалб этиш каби муҳим йўналишлар бўйича аниқ ва манзилли ташаббуслар илгари сурилди. 📍 Гулшан маҳалласи — тараққиёт сари!