Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 10 декабрь куни...
Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 10 декабрь куни “Нақдсиз ҳисоб-китобларни оммалаштириш ва яширин иқтисодиёт улушини қисқартиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–246-сон Фармони қабул қилинди.
Мазкур Фармонга кўра 2026 йил 1 апрелдан алкоголь, тамаки, кўчмас мулк, автомобиллар ва 25 млн сўмдан юқори бўлган товарларни сотиб олишда нақд пул билан ҳисоб-китоб қилиш тақиқланади. Савдо ва хизмат кўрсатишда тўловларни қабул қилиш учун QR-код мажбурий бўлади.
Шунингдек, 2030 йилга бориб Ўзбекистонда кузатиб бўлмайдиган иқтисодиёт улушини 1,3 баробарга қисқартириш, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида аҳолининг нақд пулсиз тўловларини 75 фоизга, расмий банд бўлганлар улушини эса 64 фоизга етказиш режалаштирилган.
Яна бир муҳим масала, 2026 йил 1 апрелдан қуйидагилар учун тўловлар фақатгина банк карталари ёки электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширилади:
📌 алкоголь ва тамаки маҳсулотлари;
📌 давлат органлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар;
📌 электр энергияси, табиий газ, ичимлик сувидан фойдаланганлик учун тўловлар;
📌 транспортларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали аҳолига нефть-газ маҳсулотларини сотиш ва электрда ҳаракатланадиган транспортларни зарядлаш бўйича хизматлар;
📌 қиймати 25 миллион сўмдан ошадиган товар ва хизматлар (бундан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари мустасно);
📌 кўчмас мулк объектлари, ишлаб чиқарилганига 10 йилдан ошмаган M, N, O ва G тоифага кирувчи транспортлар ҳамда махсус автотранспорт воситаларини сотиш ва сотиб олиш;
📌олди-сотди шартномалари бўйича сотувчи ва харидор ўртасидаги ҳисоб-китоблар банк ва нотариал органларнинг ахборот тизимлари ўртасидаги маълумот алмашинуви орқали амалга оширилади (бундан банк кассалари орқали амалга ошириладиган тўловлар мустасно.
📌 шартномаларни нотариал тартибда расмийлаштириш учун тижорат банклари ва тўлов ташкилотлари томонидан электрон ахборот алмашинуви воситасида тўловни тасдиқловчи маълумотлар асос бўлади.
Асосий мақсад - иқтисодий эркинлик ва коррупцияни қабул қилиш бўйича халқаро рейтингларда камида 30 поғонага кўтарилиш ҳамда қатъий воситалар танланган – мажбурий нақд пулсиз ҳисоб-китоблар, ягона QR-код орқали назорат ва солиқ маъмуриятчилигини кучайтириш.
@DilraboKuryazova