
✅ Хоразм вилояти, Тупроққалъа тумани прокурори М.Сапаев томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.04.2025 йилдаги "Ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ва беҳуда сарфланишининг олдини олиш ҳамда энергия самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни такомиллаштириш тўғрисида"ги ПҚ-133-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида, туман идоралараро ишчи гуруҳи ташкил қилинди. ✅ Ишчи гуруҳ аъзоларига мазкур Қарор мазмун-моҳияти тушунтирлиб, ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини олдини олиш, энергия ресурсларини иқтисод қилишнинг барча зарурий чораларини кўриш бўйича Қарорда белгиланган устувор вазифалар тушунтирилди ҳамда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.