
Хоразм вилояти прокурори М.Ахмедов томонидан аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқот қилиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ва жойида бартараф этиш мақсадида навбатдаги сайёр қабули Янгибозор туманида ўтказилди. Қабулда 25 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилиниб, мурожаатларнинг 2 таси бўйича жойида қонун талаблари тушунтирилди, 23 та мурожаат юзасидан ўрганиш ва муддат талаб қилинганлиги боис, вилоят прокуратураси иш юритувига қабул қилинди. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook