
Тадбиркорлик субъектларининг муаммоларини ўрганиш ва ҳал қилиш мақсадида, вилоят миқёсидаги ташкилотлар раҳбарлари иштирокида Хоразм вилояти прокурори М.Ахмедов томонидан Урганч шаҳрида навбатдаги учрашув ўтказилди. Учрашувда 20 нафардан ортиқ тадбиркорлар иштирок этиб, 16 нафар тадбиркорларнинг ер, имтиёзли кредит, субсидия ажратиш ва бошқа масалаларда муаммолари тингланди. Муаммоларнинг 5 таси жойида масъуллар иштирокида муҳокама қилиниши натижасида ечимини топиб ҳал қилинди, 10 та мурожаат ўрганиш талаб этилганлиги учун назоратга олинди. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook