Туманнинг Шомохулум маҳалласида барпо этилган истироҳат боғи ҳудудида амалга оширилиши режалаштирилган ишлар муҳокама қилинди. Муҳокама жараёнида боғ ҳудудида ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари, маънавий-маърифий тадбирлар, тўгараклар ва турли ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш учун "Ëшлар маркази" барпо этиш имкониятлари атрофлича кўриб чиқилди. Шунингдек, аҳолининг кечаю кундуз хавфсиз ва қулай ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида 24/7 тизимида фаолият юритувчи кўча инфратузилмасини яхшилаш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек боғ ҳудудидаги амфитеатр қурилиш ишларининг бориши, лойиҳа ҳужжатлари ва сифат талабларига риоя этилиши ҳам кўздан кечирилди. Муҳокама якунида боғни янада ободонлаштириш, яшил ҳудудларни кенгайтириш, болалар ўйин майдончалари ва спорт иншоотларини барпо этиш бўйича таклифлар илгари сурилди ҳамда белгиланган ишлар ижросини ўз вақтида ва юқори сифатда таъминлаш бўйича масъулларга аниқ вазифа ва топшириқлар берилди.