
Хива туманидаги оғир тоифадаги маҳаллалар инфратузилмасини янада ривожлантириш, аҳоли учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида амалга оширилиши режалаштирилган ишлар бўйича тақдимот ўтказилди. Тақдимот давомида маҳаллаларда ички йўлларни таъмирлаш, ичимлик суви ва электр таъминотини яхшилаш, ижтимоий объектлар атрофини ободонлаштириш ҳамда муҳандислик-коммуникация тармоқларини янгилашга оид лойиҳалар муҳокама қилинди. Шунингдек, мавжуд муаммолар таҳлил қилиниб, уларни бартараф этиш юзасидан аниқ таклиф ва ташаббуслар билдирилди. Белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Мазкур ишлар маҳаллалар қиёфасини янада яхшилаш, аҳолининг турмуш даражасини оширишга хизмат қилади.