Туман ҳокими С.Палвановнинг Бўстон маҳалласи аҳолиси билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув давомида маҳалла аҳолисини қийнаётган ижтимоий-иқтисодий масалалар, инфратузилмани яхшилаш, бандликни таъминлаш ҳамда коммунал хизматлар сифатини ошириш масалалари муҳокама қилинди. Фуқаролар томонидан билдирилган таклиф ва мурожаатлар диққат билан тингланиб, ҳар бир масала юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди. Учрашув очиқ ва самимий руҳда ўтиб, аҳолини ўйлантираётган масалаларни ижобий ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилди.