
ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВ Хива тумани ҳокими Сардор Палвановнинг ўзига бириктирилган оталиққа олинган ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув давомида ёшларнинг таклиф ва муаммолари тингланиб, уларни қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш, таълим ва тадбиркорликка жалб этиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, ёшларнинг ташаббусларини рўёбга чиқариш бўйича тегишли мутасаддиларга аниқ вазифалар белгиланди.