✅ 🏆Хива туман спорт мактабида 🤼"Эркин кураш" спорт тури бўйича кичик ўсмирлар ўртасида “Хива туман ҳокими кубоги” мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Тадбирда Хива туман ҳокими С.Палванов иштирок этиб республикамизда спортга қаратилаётган эътибор, яратилган шарт-шароитлар тўғрисида тўхатилиб ўтди ва спортчиларга мусобақада омад тилади. Маълумот учун: Мусобақада 150 нафардан ортиқ ёш спортчилар ғолиблик учун ўзаро куч синашмоқда. Мусобақа ғолиблари туман ҳокимлигининг тегишли диплом ва эсталик совғалари билан тақдирланади.