Янгибозорлик палвон «Энг ёш иқтидорли спортчи» номинация ғолиби бўлди.                                            Хозирги кунда олимпия ва паралимпия   спорт турларини ривожлантириш учун Давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар юртимизда катта нуфузли мусобақаларни ташкил этишга хизмат қилмоқда. Жорий йилнинг 27-29  ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида 2008-2009 йилда туғилган ўсмирлар ўртасида спортнинг юнон —рум кураши бўйича Президент олимпиядасида 71 кг вазнда Худойберганов Қамараддин фахрли 1-ўрини  қўлга киритиб, олтин медални қўлга киритди,51 кг вазнда Арсланбек Қурёзов 3- ўрини қўлга киритиб, бронза медални қўлга киритди.   Камараддин Худойберганов мусобақа ғолиби: Ушбу ютуқларга эришишимда устозим жисмоний тарбия ва спорт аълочиси, халқаро тоифадаги ҳакам Бекберган Балтаевнинг ҳиссалари беқиёсдир. Илк бора машғулот жараёнларини тажрибали қаттиқ қўл остида  устозимнинг  қўл остида Янгибозор туман спорт мактабида спортнинг белбоғли, юнон рум кушдан бўйича шуғулланиб бир неча бор туман, вилоят, республика мусобақаларда совриндор ва ғолиб бўлганман. Устозимга миннатдорчилик билдираман.       Бекберган Балтаев халқаро тоифадаги ҳакам:                               Муҳтарам Президентимиз тамонидан спорт саҳасига қаратилаётган эътибор ва яратилаётган имкониятлар спортчи ёшларни республика, осиё, жаҳон чемпионати олимпияда мусобақаларда қатнашиб, Ўзбекистонимизни дунё ҳамжамиятида муносиб ўринини белгиламоқда Туманимиздан шундай спортчилар етишиб чиқаётганидан хурсандман. ҳозирги кунда Худойберганов Қамараддин Дилшод Турдиев, Бахтиёр Сайфиев қўл остида Тошкент шаҳрида Олимпия ва пaрaлимпия спорт турларига тайёрлаш марказида таҳсил олиб келмоқда келгусида янада юксак парвозлар тилаймиз! 🇺🇿