Мурожаатнома — ислоҳотлар йўлидаги аниқ дастур ва масъулият мезони Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Олий Мажлисга ва халқимизга йўлланган Мурожаатномада белгилаб берилган устувор вазифалар ижросини таъминлаш, уларнинг мазмун-моҳияти ва амалий аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида Хоразм вилоятидаги Имом Фахриддин ар-Розий ислом билим юртида давра суҳбати ташкил этилди. Давра суҳбатида Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Маҳалла ўқув курси директори Икром Маткаримов томонидан талабаларга Мурожаатномада белгиланган устувор йўналишлар, ислоҳотларнинг стратегик мақсадлари ҳамда ушбу муҳим сиёсий ҳужжат олдимизга қўяётган вазифалар юзасидан батафсил маълумотлар берилди. Шунингдек, Мурожаатнома талабларидан келиб чиқиб, маҳаллаларда диний сохада амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди. 07.02.2026 йил