Жамиятда хавфсиз муҳитни яратиш, жиноятчиликнинг олдини олиш ҳамда аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларни барвақт профилактика қилиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Шу мақсадда қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлаш ва уларда белгиланган вазифаларни амалиётга татбиқ этиш бўйича Хоразм вилоятида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, 2026 йил 5 январда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ–1-сон ҳамда «2026 йилда республика маҳаллаларида жиноятчиликнинг барвақт профилактикаси самарадорлигини янада ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ–2-сон қарорларида белгиланган устувор вазифалар Хоразм вилояти ИИБ ҳузуридаги Қўриқлаш хизмати шахсий таркибига етказилиб, уларнинг мазмун-моҳияти атрофлича тушунтирилди. Бизнинг расмий сахифалар👇 Telegram | Instagram