Хоразм вилояти прокурори  М.Ахмедовнинг навбатдаги аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқот қилиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ва жойида бартараф этиш мақсадида  сайёр қабули  Хива тумани ҳокимлиги биноси ўтказилди. Қабулда 37 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилиниб, мурожаатларнинг 7 таси бўйича жойида қонун талаблари тушунтирилди. 30 та мурожаат юзасидан ўрганиш ва муддат талаб қилинганлиги боис, вилоят прокуратураси иш юритувига қабул қилинди. Вилоят прокуратураси томонидан жисмоний ва юридик шахслар вакилларининг қабул қилиш ҳамда мурожаатларини кўриб чиқиш борасидаги ишлар давом этмоқда. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook