
Тадбиркорлик субъектларининг муаммоларини ўрганиш ва ҳал қилиш мақсадида, вилоят миқёсидаги ташкилотлар раҳбарлари иштирокида Хоразм вилояти прокурорининг ўринбосари Х.Явбасаров томонидан Гурлан туманида навбатдаги учрашув ўтказилди. Учрашувда 40 нафардан ортиқ тадбиркорлар иштирок этиб, 25 нафар тадбиркорларнинг ер, имтиёзли кредит ажратиш ва бошқа масалаларда муаммолари тингланди. Муаммоларнинг 6 таси жойида масъуллар иштирокида муҳокама қилиниши натижасида ечимини топиб ҳал қилинди, 19 та мурожаат ўрганиш талаб этилганлиги учун назоратга олинди.