
Вилоят прокуратурасининг саноат зоналар бўйича ишчи гуруҳи томонидан "Ҳазорасп эркин иқтисодий зонаси"га қарашли ҳудудларда амалга оширилаётган лойиҳалар жойида ўрганилди. Хусусан, Урганч туманидаги "Lux Fabric" МЧЖ, Янгибозор туманидаги "Salchem industry" МЧЖ ташаббускорларининг муаммолари тингланди. Ўрганиш натижалари бўйича, Янгибозор туманидаги "Salchem industry" МЧЖнинг Қорақалпоғистон Республикаси, Қўнғирот туманидан юк ташиш билан боғлиқ муаммосини ҳал қилиш борасида масъулларга топшириқ берилиб, ижроси назоратга олинди.