Вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи Т.Атаниёзов томонидан тиббиёт соҳасини рақамлаштириш, тиббиёт муассасалари ва фармацевтика корхоналари ўртасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва “DMED” электрон дастурини жорий қилиш масалаларига бағишланган йиғилиш семинар ташкил қилинди. Семинарда, вилоятдаги барча тиббиёт муассасалари, марказлар ва фармацевтика корхоналари раҳбарлари иштирок этиб, соҳани рақамлаштириш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида тушунтиришлар берилди. Шунингдек, тиббиёт муассасаларида “DMED” электрон дастурини жорий қилиш, шу жумладан “Электрон рецепт” дастурини ишлаш механизмлари, унинг афзаллик томонлари тўғрисида тушунтиришлар берилиб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар белгилаб олинди. Соҳада бу каби ишлар изчил давом этмоқда.