
♻️ Вилоят прокуратураси ва Урганч тумани прокуратураси томонидан тумандаги ижтимоий соҳа объектларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилиб, энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш, уларни тежаш ҳамда ортиқча сарфига йўл қўймаслик бўйича тегишли тушунтиришлар берилди. ✅ Шунингдек, диспетчерлик хизмати фаолияти ўрганилиб, мурожаатларни зудлик билан бартараф қилиниши бўйича кўрсатмалар берилди. ✅ Шу каби, навбатчилик қисмида навбатчи ходимлар ва авария таъмирлаш бригадалари шайлиги жойида ўрганилиб, назоратга олинди.