Хива туманида “Саломатлик марафони”га старт берилди Аҳолининг кенг қатламини профилактик кўрик ва скрининг текширувларига жалб этиш, аҳолининг ўзи ва фарзандлари саломатлигига масъуллигини ҳамда касалликлар профилактикаси тушунчасини ҳосил қилиш ва ривожлантириш, юқумли бўлмаган касалликлар, жумладан юрак-қон томир касалликлари, қандли диабет, саратон каби касалликлар профилактикаси тадбирларни амалга ошириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2025 йил 29 сентябрдаги 299-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида “Саломатлик марафони” оммавий тадбири амалга оширилмоқда. Шу муносабат билан Хива туманида “Саломатлик марафони”га старт берилди. Вилоят тиббиёт муассасаларидан келган етакчи мутахассислар иштирокида тиббий кўриклар бошланди.