Янгибозор туманида кузги бошоқли дон экинларидан мўл ҳосил олишга қаратилган дала ўқув семинари бўлиб ўтди. Унда замонавий агротехнологияларни қўллаш, сув ресурсларидан тежамкор фойдаланиш ва ҳосилдорликни ошириш масалалари муҳокама қилинди. Тадбирда Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари Ўктам Машарипов, соҳа мутахассислари ва фермерлар иштирок этди. Семинар давомида дон экинларини парваришлаш, ўғитлардан самарали фойдаланиш ҳамда суғориш тизимини яхшилаш бўйича амалий тавсиялар берилди. Сув йўқотишларини камайтириш мақсадида ариқларни бетонлаштириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. @yangibozor_hokimligi