УРГАНЧ ШАҲРИДА СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТ ВА РАҚАМЛИ ЖАМОАТ ХАВФСИЗЛИГИ МАВЗУСИДА РЕСПУБЛИКА ЎҚУВ-СЕМИНАРИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА Урганч шаҳрида «Сунъий интеллектда бошқарилувчи ҳокимлик» ҳамда «Урганч шаҳрида ақлли ва рақамли жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизими» мавзуларига бағишланган республика ўқув-семинари ўз ишини бошлади. Мазкур ўқув-семинар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 1–2 май кунлари Хоразм вилоятига ташрифлари давомида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган. Тадбирни Урганч шаҳар ҳокими Бунёд Раджапов очиб бериб, рақамли технологиялар, хусусан, сунъий интеллект асосида бошқарув тизимларини жорий этиш, жамоат хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва шаҳар инфратузилмасини замонавий ахборот тизимлари билан уйғунлаштириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканини таъкидлади. Қайд этилганидек, бугунги кунда Президент ташаббуслари билан Урганч шаҳрида 18 та янги ва 362 та ташқи ахборот модулларини қамраб олган «Урганч – ақлли шаҳар» ахборот тизими йўлга қўйилди @xorazmfaxrim