
Бугун таълимда сунъий интеллект технологияларини қўллаш ва улардан самарали фойдаланиш бўйича ректорлар форуми бўлиб ўтди, барча ОТМ ректорлари иштирок этдик. Форумда сунъий интеллект технологияларининг олий таълим тизимидаги ўрни ва келажаги чуқур таҳлил қилинди. Бугун дунёнинг етакчи университетлари сунъий интеллектни фақат рақамли восита сифатида эмас, балки таълим сифати ва бошқарув самарадорлигини оширувчи интеллектуал ҳамкор сифатида жорий этмоқда. Хусусан, талабаларнинг ўқув фаолиятини таҳлил қилиш, индивидуал таълим траекторияларини шакллантириш, ўқитувчи ва талабалар ўртасидаги интерактив мулоқотни кучайтириш, баҳолаш жараёнларида шаффофликни таъминлашда сунъий интеллект имкониятлари кенг намоён бўлмоқда. Бугунги кунда ОТМларни сунъий интеллект соҳасида илмий ва амалий ечимлар ишлаб чиқиш марказларига айлантириш давр талаби. Бу нафақат таълим жараёнини замонавийлаштириш, балки меҳнат бозори талабларига жавоб берадиган, рақамли компетенцияларга эга кадрлар тайёрлаш имконини яратади. 🌐 @fmadraximova