
Бугун Лазги бўлими учун ўта қувонарли кун бўлди. Ўзбекистон Халқ артисти, устоз санъаткор Гавҳархоним Матёқубова меҳмон бўлиб ташриф буюрдилар. Устоз куни кеча Хиндистонда бўлиб ўтган халқаро симпозиумда фаол иштирок этиб, хорижда юртимиз санъатини муносиб тарғиб қилиб кайтдилар. Суҳбат давомида ЮНЕСКО Рўйхатига Ҳиндистоннинг Каткан рақси ва Хоразм Лазгисининг киритилгани ҳақида қизиқарли фикрлар билдирилди. Устоз Алишер Навоийнинг “Илмга талпинмаган соҳанинг келажаги йўқ” деган фикри билан суҳбатни бошлаб, ҳар бир соҳанинг негизи — илм эканини таъкидладилар. «Лазги илми бўлгани учун тарихга айланди. Уни ўрганиш мен учун осон бўлмади, лекин мендаги қизиқиш, изланиш ва тарихчи сифатидаги ёндашув менга чуқур тадқиқ қилиш имконини берди», — дедилар Гавҳархоним Матёқубова. Суҳбат давомида ёшларга илмий изланиш, миллий меросга садоқат ва унинг илмий асосларини ўрганиш бўйича қимматли тавсиялар берилди