
♻️Вилояти прокурори раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан вилоятда электр энергиясини иқтисод қилиш бўйича Урганч Давлат Университети профессор ўқитувчилардан иборат ишчи гуруҳ тузилиб Урганч туманидаги "Ўрта дўрман" ва "Оқ ёп" маҳаллаларида энергия самарадорликни ошириш ва йўқотишларни камайтириш бўйича илмий -техникавий ишлар бошланди. ✅Ўрганишда, маҳаллалардаги электр трансформаторлари хатловдан ўтказилиб, электр кучланишлари тепловизор орқали ўлчаниб, электр кучланиши паст бўлган ҳолатлар, жойида бартараф қилинди. ✅Ишчи гуруҳга, энерго ресурсларни тежаш ва иқтисод қилиш бўйича илмий таҳлилий хулосаларга қўшимчалар киритиш ҳамда мутасаддиларга амалий ишларни бошлаш ва ташкиллаштириш юзасидан таклиф ва кўрсатмалар берилди.