
🌐 Хоразм вилояти прокуратураси, солиқ, ИИБ ЙҲХБ ва транспорт бошқармалари билан ҳамкорликда транспорт-логистика соҳасида яширин иқтисодиётни қисқартириш ва бюджетга қўшимча манбаларни жалб қилиш борасида танқидий йиғилиш ўтказилди. 📌 Унда, вилоятда халқаро, маҳаллий юк ва йўловчи ташиш корхоналари томонидан кўрсатилган хизматларни яшириш ҳамда рўйхатдан ўтмасдан ёки лицензиясиз фаолият кўрсатиш ҳолатларини олдини олиш, йўл қўйилган камчиликлар бўйича қонунда белгиланган жавобгарлик чоралари тўгрисида тушунтиришлар берилди. ✅ Эндиликда, соҳада хуфиёна иқтисодиётни қисқартириш мақсадида транспорт-логистика тармоқларини рақамлаштириш ишларини янада жадаллаштириб, бу борадаги ишларни тўғри ташкил этиш бўйича масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.