
“Кўксарой” қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёевнинг ёшлар билан мулоқоти бошланди. Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги студиялардан учрашувда 60 мингдан зиёд ёшлар вакиллари иштирок этмоқда. Ёшларга жуда кенг имкониятлар яратилгани натижасида сўнгги йилларда: ⁃ ёшлар жаҳон фан олимпиадаларида 66 та олтин, 147 та кумуш, 221 та бронза медалини қўлга киритди; ⁃ Гарвард, Йель, Принстон, Колумбия, Корнелл каби дунёнинг энг нуфузли олийгоҳларида таҳсил олаётган ёшлар 500 нафардан, Топ-100 таликда ўқиётган ўғил-қизлар 3,5 минг нафардан ошди; ⁃ янгиликка интилувчан ёшлар яратган 63 та стартап лойиҳа АҚШ, Жанубий Корея, Буюк Британия ва Бирлашган Араб Амирликлари каби давлатлар бозорига кириб борди; ⁃ ёш спортчилар халқаро ареналарда 720 та олтин, 671 та кумуш ва 854 та бронза медали соҳиби бўлди; ⁃ бугун ёш тадбиркорлар юртимиздаги бизнес вакилларини 35 фоизини ташкил этмоқда. ✅ Kun mavzusi