
🗣Лицензиясиз крипто савдо: ёшлар қонунни билмаслик орқали жавобгарликка тортилмоқда 🔴Ўзбекистонда рақамли иқтисодиёт ва крипто активлар соҳасини ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 июлдаги “Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётни ва крипто-активлар айланмаси соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 3832-сонли қарорига мувофиқ бундай фаолият фақат махсус лицензия асосида амалга оширилиши шарт. 🔴Қонунчиликка кўра, крипто биржа ёки электрон платформалар орқали операцияларни амалга ошириш фақат махсус рухсатнома (лицензия) асосида мумкин. Бироқ айрим фуқалар бу талабларни етарлича тушунмасдан, интернет орқали ноқонуний криптовалюталар савдоси билан шуғулланмоқда. Яқинда шундай ҳолат Хоразм вилоятининг Янгибозор туманида аниқланди. 21 ёшли «А.А.» исмли йигит лицензия олмасдан “Binance” крипто-биржасида крипто активларни олди-сотдиси билан шуғулланиб келгани учун жавобгарликка тортилди. Суд унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 2788-моддасига асосан тегишли жазо тайинлади. ❕Мутахассисларнинг таъкидлашича, крипто соҳасида фаолият юритиш истагида бўлган ҳар бир фуқаро аввал ҳуқуқий талабларни ўрганиши ва фақат лицензияланган платформалар орқали ишлаши зарур. Акс ҳолда, “осон даромад” деб ўйланган иш жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин. Крипто имкониятлар билан тўла дунё, аммо унга қонун доирасидан кириш – ҳар бир ёшнинг ўз келажагига бўлган масъулиятидир.