
Вазирлар Маҳкамасининг «Ёшларни IТ соҳасига жалб қилиш, уларнинг рақамли билим ва кўникмаларини ошириш орқали юқори даромадли касбларга йўналтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 849-сон қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, «Беш миллион сунъий интеллект етакчилари» лойиҳаси амалга оширилади. Ҳар йили мазкур лойиҳа доирасида энг юқори натижаларга эришган иштирокчиларни тақдирлаш бўйича миллий танлов ўтказиб борилади. Бунда танлов ғолиблари пул мукофотлари ва қимматбаҳо совғалар, жумладан: ☑️ 100 нафар ўқитувчи 1 000 АҚШ доллари эквивалентида пул мукофоти; ☑️ 10 нафар ўқитувчи хорижий саёҳатга йўлланма; ☑️ 500 нафар ёшлар ноутбук; ☑️ 500 нафар ёшлар қимматбаҳо совғалар; ☑️ 3 та олий таълим ташкилоти пул мукофоти; ☑️ 2 та умумтаълим мактаби «Президент совғаси» – электромобиль билан тақдирланади. https://t.me/+lpNk8dbl2bc0Yzky 👍