
# ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ! Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида Миллий статистика қўмитаси, UNFPA'нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва Халқаро миграция ташкилоти билан ҳамкорликда оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналист ва блогерлар ўртасида “Энг яхши тарғибот материали” танловини эълон қилади. Танловга тақдим этиладиган материаллар аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш жараёнининг мақсад ва вазифалари, босқичлари, аҳамияти ҳамда ушбу тадбирнинг жамият ҳаётидаги ўрнини ёритиши талаб этилади. Ижодий ишлар қуйидаги шаклларда қабул қилинади: — мақола — телекўрсатув — радио лавҳа — блог пости — видеоролик — ижтимоий тармоқларда жойлаштирилган тарғибот материали Материаллар 2026 йил март ойига қадар қабул қилинади. Танлов ғолиблари қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади. Ижодий ишларни юбориш учун манзил: @UsmonAbdurasulov