
Янги йил байрами муносабати билан туман ҳокими Сардор Палванов мурувват уйи, 1-сонли мехрибонлик уйи тарбияланувчилари ҳамда болалар шифохонасида даволанаётган беморлар ҳолидан хабар олди. Уларнинг саломатлиги, яшаш ва даволаниш шароитлари билан яқиндан танишилиб, илиқ суҳбатлар ўтказилди. Ташрифлар давомида байрамона кайфият улашилиб, эзгу тилаклар билдирилди ҳамда мурувват уйи тарбияланувчилари учун байрам дастурхони ташкил этилиб, болажонларга совғалар тақдим этилди. Бундай инсонпарварлик тадбирлари юртимизда меҳр-мурувват ва ғамхўрлик қадриятлари устувор эканини яна бир бор намоён этди.