«Урганч – ақлли шаҳар» ахборот тизими йўлга қўйилган бўлиб, у бошқарув қарорларини тезкор ва аниқ қабул қилиш имконини яратмоқда. Ўқув-семинарда давлат бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, рақамли технологиялар ва сунъий интеллект соҳаси мутахассислари иштирок этмоқда. Тадбир иштирокчилар учун тажриба алмашиш ва келгусида амалий лойиҳаларни жорий этишда муҳим майдон сифатида хизмат қилиши қайд этилди. @xorazmfaxrim