#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️ Божхона маъмуриятчилиги янада такомиллаштирилади “Божхона маъмуриятчилиги ва ташқи савдо тартиботларини янада соддалаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–250-сон, 17.12.2025 й.) қабул қилинди. 🔰 Фармонга кўра, 2026 йил 1 мартдан товарларни улар чегара ўтказиш пунктига етиб келгунига қадар дастлабки декларациялаш орқали эркин муомалага чиқариш божхона режимига жойлаштиришда: 🔹 божхона расмийлаштируви учун божхона йиғими миқдори 20 фоизга пасайтирилади; 🔹 божхона тўловларини бўлиб-бўлиб (кечиктириб) тўлашда 14 кунгача фоизлар ҳисобланмайди. 💰 2026 йил 1 майдан товарларни даврий декларация орқали расмийлаштиришда божхона тўловларини товарлар республика ҳудудига кириб келганда ҳар бир партия учун алоҳида тўлаш имконияти яратилади. ✔️Қуйидагилар бўйича божхона органларининг ахборот тизимида хавф аниқланмаганда, божхона юк декларациялари автоматик расмийлаштирувдан ўтказилади: ▪️ йирик солиқ тўловчи ташкилотлар, давлат ташкилотлари ҳамда давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган ташкилотлар томонидан импорт қилинаётган ташқи савдо юклари; ▪️ тариф ва нотариф чекловлар татбиқ этилмайдиган экспорт қилинаётган юклар. ✳️ Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтингида юқори ва ўрта даражаларини эгаллаган ваколатли иқтисодий операторларга қўшимча қуйидаги имкониятлар тақдим этилади: 🔸 божхона тўловлари ва солиқларни қайтариш, ўзаро ҳисобга олишда соддалаштирилган тартиботларни жорий этиш; 🔸 товарларни қадоқлаш, ўраш, саралаш ва тозалаш каби қайта ишлаш операцияларида қайта ишлаш учун рухсатнома талаб қилмаслик. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot