
✅Вилоят прокуратурасининг 10.2-бўлими бошлиғи У.И.Абдуллаев раҳбарлигида тугатиш бошқарувчилари иштирокида йиғилиш ўтказилди. 🔹Йиғилишда бугунги кунда тугатиш жараёнида турган 400 дан ортиқ корхонада олиб борилаётган ишлар, корхона мулкларининг хатлови, кредиторлар олдидаги қарздорликлари муҳокама қилинди. 🔶 Сохта тўловга қобилиятсизлик, қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келинган корхоналар ва тўловга қобилиятсизликни яшириш ҳолатлари юзасидан тайёрланадиган хулосалар ва тўпланган хужжатларни ҲМҚОларга топшириш масалалари юзасидан кўрсатмалар берилди. ♦️Мазкур йилишдан сўнг шахар- туман прокурори ёрдамчилари билан аудиоселектор ўтказилиб, шу соҳадаги назорат тадбирлари муҳокама қилинди ва тегишли кўрсатмалар берилди.