Исломхўжа – Хоразмнинг ислоҳотчи вазири🔹 Хива хонлигининг бош вазири, йирик ислоҳотчи ва маорифпарвар давлат арбоби Исломхўжа ўз замонасининг буюк шахсларидан бири ҳисобланади. Унинг ташаббуси билан Хоразмда илк замонавий мактаблар очилди, телеграф ва почта хизмати жорий этилди, замонавий фабрика ва заводлар қурилди.
🔹 Исломхўжанинг энг машҳур меросларидан бири – Хивадаги Исломхўжа минораси бўлиб, бу иншоот нафақат меъморий обида, балки унинг ватан равнақи учун қилган хизматларининг рамзи сифатида ҳам тарихда муҳрланган.
🔹 Унинг қисқа, аммо мазмунли ҳаёти, жасорати ва ватанпарварлик руҳи бугунги кунда ҳам барчамиз учун ибрат манбаидир.