Погон таққан аёллар Погон таққан аёллар — шараф ва ор, Юрагида Ватан, кўнглида ифтихор. Қадами мардона, сўзи ҳам қарор, Нигоҳида нафислик ҳамда меҳр бор. Гўзаллик тимсоли — латофат, ҳаё, Бироқ матонатда тенги йўқ аёл. Синовли йўлларда бўлса ҳам жафо, Чекиниш уларга бегона гўё. Оиласи ва ишини бир хилда эплар, Ташлаб қўймас ҳеч бирини у. Йиллар ўтар, лек ювиб кетмас, Аёл кучини ҳар ким ҳам билмас. Содиқлик унда бор — бир эмас, икки ҳисса, Оиласига, ишига берилган доим бўлса. Юрти учун хизматда, юзларида нур, Шу аёлларда яшайди тинчлик ва ҳузур! Хоразм вилояти ИИБ ходими, лейтенант Ишниязова Скарлетт Руслановна Веб-сайт  /  You Tube / Facebook   / Instagram  /  Telegram / Matbuot kotibi