
Хоразм вилояти ИИБ ҳузуридаги Қўриқлаш хизмати бошлиғи, полковник Т.Е.Казаков Урганч шаҳрида жойлашган Мустақиллик МФЙга ташриф буюрди. Ташриф давомида маҳаллада жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, шунингдек, объектлар ва аҳоли хонадонларини қўриқловга олиш ишларининг ҳолати билан яқиндан танишилди. Шунингдек, Қўриқлаш хизмати томонидан қўриқланаётган объектларда хизмат олиб бораётган ходимларнинг хизматни ташкил этиш жараёнлари ўрганилиб, хизматни янада сифатли ва самарали ташкил этиш бўйича масъул ходимларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди. Бизнинг расмий сахифалар👇 Telegram | Instagram