
2026 ЙИЛ 1 ЯНВАРДАН ҚАНДАЙ ЎЗГАРИШЛАР БЎЛАДИ? ▪️Тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказишда бир вақтнинг ўзида бир нечта хизматлар кўрсатилади. Батафсил; ▪️Ер ва мол-мулк солиғидан қарзи борларга электр тўловларига жорий қилинади. Батафсил; ▪️“Энг яхши солиқ тўловчи маҳалла” номинацияси жорий этилади. Батафсил; ▪️ЯТТларга фирма номига эга бўлишга рухсат берилади. Батафсил; ▪️“НAMROН” дастури доирасида тадбиркор хотин-қизлар қўллаб-қувватланади. Батафсил; ▪️"Бизнесни кафолатлаш миллий компанияси" АЖ томонидан тижорат банклари кредитларининг 70 фоизигача бўлган қисмига кафолат (кафиллик) тақдим этилади. Батафсил; ▪️“Келажак” марказларида ўқиганлик учун ота-оналар бадали тўлови миқдорлари. Батафсил; ▪️АҚШ фуқаролари учун визасиз режим белгиланади. Батафсил; ▪️“Бюрократияни бартараф этиш – 2030” дастури ишга туширилади. Батафсил; ▪️Мактаб директори ва унинг ўринбосарларига КПИ натижасига кўра устамалар берилади. Батафсил; ▪️Айрим тиббиёт ходимлари фарзандларининг контракт тўлови бир қисми қоплаб берилади. Айрим тиббиёт ходимларига пул мукофоти берилади. Батафсил; ▪️Тадбиркорларга меҳмонхона қуриш учун 7 йил муддатга 30 млрд сўмгача кредит ажратилади. Батафсил; ▪️“Сунъий интеллект йўналишида энг яхши стартап” танлови ўтказилади. Батафсил; ▪️Қурилиш соҳасидаги ёш олимлар учун илмий стажировка танлови эълон қилинади. Батафсил; ▪️Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси проактив шаклда тайинланади. Батафсил; ▪️Айланмадан олинадиган солиқ тўловидан илк марта ҚҚС тўловига ўтган тадбиркорларга рағбатлантириш чоралари қўлланади. Батафсил; ▪️“А1” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун тўғридан-тўғри имтиҳонларни топшириш ҳуқуқи берилади. Батафсил; ▪️Камбағал оилаларнинг “аъло” баҳоларга ўқийдиган фарзандлари оромгоҳларда бепул дам олиши мумкин бўлади. Батафсил; ▪️Инновацион хаб иштирокчиларига молиявий технологиялар бўйича курсларда ўқиш ва сертификат олиш билан харажатларининг 50 фоизигача қисми, бироқ 20 минг АҚШ доллари эквивалентидан ошмаган миқдорда қоплаб берилади. Батафсил; ▪️Тўлов воситаси сифатида барқарор токенлар айланмасини тартибга солишнинг махсус ҳуқуқий режими жорий этилади. Батафсил. 👉 @bankirkundaligi 👈