
Хоразмда ноқонуний ов қилиш ҳолати аниқланди Вилоятимизда ўтказилаётган “Браконерликка қарши курашиш ойлиги” доирасида вилоят прокуратураси, ички ишлар органлари билан ҳамкорликда экологик назорат рейд тадбирлари амалга оширилмоқда. Навбатдаги рейд тадбири давомида Қўшкўпир тумани ҳудудида фуқаро М.Х томонидан ўзига тегишли бўлган ЗОУР БМ русумли, икки стволли, 16 калибрли ов қуроли ёрдамида тегишли овчилик йўлланмасисиз ноқонуний равишда ов қилгани, хусусан, 5 дона ёввойи кабутар ва 1 дона ёввойи ўрдакни овлаганлиги аниқланди. Мазкур ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан фуқаро М.Хга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 90-моддаси 4-қисми асосида маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар белгиланган тартибда суд органларига тақдим этилди. Табиатни муҳофаза қилиш ва биологик хилма-хилликни сақлашга қаратилган назорат-рейд тадбирлари давом эттирилади. @XORAZMLIKLAR — Хоразмдаги энг тезкор ва ишончли хабарлар манбааси. Instagram | YouTube | Web-sayt