Barcha yangiliklar
Сурхондарёда ун маҳсулотини ноқонуний сотган корхонага чора кўрилди
205 тонна ун маҳсулотини биржа савдоларисиз 634 миллион сўмга сотган корхонага нисбатан тегишли таъсир чораси қўлланилди. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси хабар берди. Қўмитанинг Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган ўрганишлар натижасида “Denov oltin don” МЧЖ томонидан 2025 йил...
Жиззахда аттракцион қулаб тушди. Жароҳатланганлар бор
Жиззах шаҳридаги истироҳат боғида аттракцион синиши оқибатида 4 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси хабар берди. Маълум қилинишича, мазкур ҳолат қўмитанинг Жиззах вилояти ҳудудий бўлими масъул ходимлари томонидан ўрганилган. Ҳолат кеча, 10 июнь куни тахминан...
Колумбия Президенти тақиқланган ташвиқот учун лавозимидан четлатилди
Кеча, 10 июнь куни Колумбия Президенти Густаво Петро ўз лавозимидан четлатилди – бу мамлакат тарихида биринчи марта юз бериши. Бу ҳақда “El Tiempo” хабар берди. Таҳририят ихтиёрида бўлган ҳужжатга кўра, Петро жорий йил 21 июнгача – президентлик сайловларининг иккинчи тури бўлиб ўтадиган кунга қадар...
“Реал” Камавинга ва Вальверде учун таклифларни кўриб чиқмоқчи
“Реал Мадрид” ярим ҳимоячилари Эдуардо Камавинга ва Федерико Вальверде бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Бу ҳақда “Footmercato” нашри хабар берди. Манба маълумотига кўра, мадридликлар Камавинга учун камида 50 миллион евро талаб қилмоқда. Франциялик футболчи 2021 йилда “Ренн”дан 30 миллион...
Миллиардер Билл Гейтс Эпштейн иши бўйича кўрсатма берди
Билл Гейтс Конгрессдаги кўрсатмасида Жеффри Эпштейн уни никоҳдан ташқари муносабатлари ҳақидаги маълумотлар орқали босим остига олганини билдирди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди. Microsoft корпорацияси асосчиларидан бири Билл Гейтс кеча, 10 июнь куни АҚШ Конгресси аъзоларига берган кўрсатмасида...
Кадастр агентлигига янги бошлиқ тайинланди
Бугун, 11 июнь куни Кадастр агентлигида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди ва унда Садриддин Абдуллаевич Турдиев агентлик директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси хабар берди. Маълум қилинишича, йиғилишни...